Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрондаги шаҳарларга қуролли ҳужумлар амалга оширилди

Эрондаги шаҳарларга қуролли ҳужумлар амалга оширилди

Бир неча соат олдин Эроннинг Сейстон Балужистон шаҳрида Жайшул ул-Адл (ЖУА) жангари гуруҳи томонидан амалга оширилган бир нечта мувофиқлаштирилган ҳужумлар содир бўлди.

Қуролли ҳужумчилар Эроннинг Раск ва Чобаҳор шаҳарларидаги хавфсизлик иншоотлари, жумладан, полковник Кочзай ва полковник Мошатсеҳ полиция участкаларини нишонга олди.

Бундан ташқари, хабарлар кўра Эрон Инқилобий Гвардияси корпусининг Раск шаҳридаги штаб-квартирасига ҳам худди шундай ҳужум уюштирилган.

ЖУА ушбу ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Эрон давлат оммавий ахборот воситалари Раск ва Чобаҳордаги ҳарбий муассасаларга террорчилар томонидан қилинган ҳужумларни тан олиб, воқеаларни тасдиқлади.

Сейстон ва Балужистон губернаторининг хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосари Алиризо Марҳамати ҳозирда вазият назорат остида эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 21:06 04.04.2024. Ўқилди: 2167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!