Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига яқин кўриладиган Fars ахборот агентлиги Лордеган шаҳрида қуролланган шахслар икки нафар полициячини отиб ўлдиргани ҳақида ёзди.
Мамлакатнинг бошқа бир нечта ҳудудларида хавфсизлик кучлари намойишчилар томон ўқ узаётгани ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатаётгани хабар берилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, намойишлар ҳозиргача мамлакатдаги 111 шаҳар ва аҳоли пунктларига ёйилган. Уларда камида 34 нафар фуқаро ва тўрт нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, шунингдек, 2200 нафар намойишчи ҳибсга олинган.