Эрон ҳукумати Шаҳид Ражаи портидаги портлаш билан алоқадор икки кишини ҳибсга олди.
Бу ҳақда SNN телеканали маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, қўлга олинганлардан бири хусусий корхонада ишлайди, иккинчиси давлат хизматчиси сифатида рўйхатга олинган.
Тергов давом этмоқда; Ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаштириш учун "қўшимча тадқиқотлар" талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 26 апрель куни Бандар Аббос шаҳридаги Шаҳид Ражаи портида кучли портлаш содир бўлган эди. Эрон ИИВ воқеага эҳтиётсизлик сабаб бўлганини айтди.
Портлаш ва ёнғин оқибатида 70 киши ҳалок бўлди.