Эрон расмийларига кўра, 28 февраль куни Минаб шаҳрида жойлашган «Шажаре Тайебе» мактаби ракета зарбасига учраган.
Маҳаллий прокурор маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 168 нафар киши ҳалок бўлган, 96 нафар эса жароҳат олган. Унинг айтишича, қурбонларнинг аксарияти мактаб ўқувчилари бўлган қизлардир.
Мактаб Ислом инқилоби посбонлари корпуси (КСИР) базаси яқинида жойлашган бўлиб, ушбу база илгари ҳам зарбаларга учрагани айтилмоқда.
BBC портлаш оқибатлари акс этган видеоларни тасдиқлаган. Бироқ ҳалок бўлганлар сонини мустақил текшириш имкони йўқ, чунки Эрон халқаро ОАВ вакилларини мамлакатга киритишга рухсат бермаяпти.
Мазкур ҳодиса ҳақидаги хабарларга жавобан АҚШ давлат котиби Марко Рубио «Қўшма Штатлар ҳеч қачон мактабга атайлаб зарба бермайди», дея баёнот берди.
Исроил ҳарбийлари эса мактаб яқинида қандайдир амалиёт ўтказилгани ҳақида маълумотга эга эмасликларини билдирган.