"Реал Мадрид" УЕФАни "Барселона"га нисбатан "Негрейра иши" бўйича интизомий текширувни қайта бошлашга ишонтиришга ҳаракат қилади.
Мадрид клуби УЕФА "Барселона"га қарши жуда қаттиқ чоралар кўришига ишончи комил.
УЕФА қоидабузарликнинг жиддийлигига қараб, "Барселона"ни янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш ва 1 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга УЕФА шафелигидаги мусобақалардан четлатиш билан жазолаши мумкин.