Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Эрондаги суд биносига амалга оширилган ҳужум натижасида 6 киши, жумладан бир аёл ва бир чақалоқ ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда Tasnim.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Эроннинг жануби-шарқидаги Зоҳидон шаҳрида номаълум қуролланган жангарилар суд биносига бостириб кириб, ўқ узишган ва портлашлар содир этишган.

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Суд биносига белуж террорчилари ҳужум қилган. Қурбонлар — 6 нафар, жароҳатланганлар — 22 нафар. Ўлдирилганларнинг уч нафари — суд биноси қўриқчилари. Шунингдек, уч террорчи ўлдирилган.

«Жайш ал-Адл» террорчилар гуруҳи ҳужумни ўз бўйнига олди — белужларни ўлимга ҳукм қилган ва уларнинг уйларини буздирган судялардан ўч олиш мақсадида теракт амалга оширилган.

Киритилди: 20:06 26.07.2025. Ўқилди: 1097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!