Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган уч киши қатл этилди

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган уч киши қатл этилди

Эрон ҳукумати чоршанба куни Исроил разведка агентлиги Моссад учун жосуслик ва мамлакатда юқори мартабали амалдорга суиқасд уюштиришда айбланган уч киши қатл этилганини эълон қилди.

Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, қатл этилган шахслар (Идрис Али, Азад Шожаий ва Расул Аҳмад) алкоголли ичимликлар жўнатмаси остида қўпорувчилик ускуналарини олиб ўтишга уринган вақтда ҳибсга олинган.

Хабарларда, шунингдек, Эрон хавфсизлик ва разведка хизматлари 12 кун ичида 700 дан ортиқ одамни жосуслик ва Исроил билан ҳамкорликда айблаб, ҳибсга олгани айтилади.

Киритилди: 15:00 25.06.2025. Ўқилди: 1712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!