Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эронда ҳарбийлар ва полицияга қарши икки ҳужум содир этилди

Эронда ҳарбийлар ва полицияга қарши икки ҳужум содир этилди

Эроннинг жануби-шарқида жойлашган Систон ва Балужистон вилоятида куч тузилмалари ходимларига қарши қатор қуролли ҳужумлар содир этилди. Қисқа вақт ичида минтақада икки террорчилик ҳаракати қайд этилиб, ҳарбийлар ва полиция ходимлари орасида қурбонлар бўлди.

Биринчи ҳужум Макрон соҳилида жойлашган Эрон армиясининг 88-бронетанк дивизияси ходимларини олиб кетаётган микроавтобусга уюштирилди. Ҳарбийлар навбат алмашиш учун кетаётган вақтда транспорт воситаси Никшаҳр шаҳри яқинида қуролли ҳужумга учраган.

Тўқнашув оқибатида ҳарбий хизматчи Муҳаммадризо Оқати ҳалок бўлди, яна уч киши турли даражада тан жароҳати олди.

Орадан кўп ўтмай, Зоҳидон шаҳрида қуролланган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бўлган автомобилни нишонга олди. Ҳужум Эрон хавфсизлик кучлари ва қуролли гуруҳ аъзолари ўртасидаги шиддатли тўқнашувларга айланиб кетди. Натижада яна бир полиция ходими ҳалок бўлди.

Маҳаллий ҳокимият ва куч тузилмалари ҳужум қилган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини олиб бормоқда.

Киритилди: 14:44 08.10.2026. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!