Эроннинг шарқий қисмида, Афғонистон билан чегарада 4,5 магнитудали зилзила қайд этилди.
Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, зилзила эпицентри 196 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Биржанд шаҳридан 131 км шимоли-шарқда жойлашган. Ўчоқ 35 км чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмади.