Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Эронда 30 нафар сиёсий маҳбус аёллар ҳукуматга талаб қўйди

Эронда 30 нафар сиёсий маҳбус аёллар ҳукуматга талаб қўйди

Эрондаги 30 нафар сиёсий маҳбус аёл мамлакатда намойишчиларни қатл қилишни тўхтатишни талаб қилиб петиция топширди.

«Биз, Эвин қамоқхонасининг аёллар бўлимининг сиёсий ва мафкуравий маҳбуслари, намойишчиларни қатл этишни тўхтатишни ва Эрондаги маҳбусларга нисбатан адолатсиз ҳукмларга чек қўйишни талаб қиламиз», — дейилади ҳужжатда.

Аёлларнинг сўзларига кўра, адолатсиз ва шаффоф бўлмаган тартиб-қоидалар туфайли улар жами 124 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

«Турли диний ва сиёсий келиб чиқишига қарамай, биз қатлларга "йўқ" дейиш учун бирлашдик. Биз одамларнинг адолатда яшаш ҳуқуқини ҳимоя қиламиз», - дейилади петицияда.

Киритилди: 23:54 22.01.2023. Ўқилди: 2969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!