Эрон Яқин Шарқдаги банклар ва молия институтларини ўзининг қонуний нишонлари деб эълон қилди.
Бу ҳақда Эрон қўшма ҳарбий қўмондонлиги баёнот берди.
Хабарга кўра, бу қарор Теҳронда Исроил-Америка ҳаво ҳужумлари натижасида банк ходимларининг ўлимидан сўнг қабул қилинган. Шунингдек, унда зарбалар АҚШ ва Исроил билан боғлиқ молия институтлари ва банкларга қаратилгани таъкидланган.
"Ушбу ноқонуний ва ноанъанавий уруш ҳаракати билан душман бизга зарбалар беришга рухсат берди", дейилади баёнотда.
Ҳарбийлар ўз баёнотида тинч аҳолини бундай муассасалардан узоқроқ туришга чақирди.