Эрон Атом энергияси ташкилоти (AEOI) матбуот котиби Беҳруз Камолвандӣнинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг ҳарбий ҳужумларига қарамай, Эроннинг ядровий дастури мустаҳкам асосларга эга ва янада ривожланади.
Унинг таъкидлашича, Эроннинг ядровий саноати чуқур илдиз отган ва ҳеч қандай ҳарбий босим ёки зарба уни издан чиқара олмайди.
"Бизнинг ядровий саноатимиз чуқур илдизларга эга. Илдиз отган нарса ҳужум ёки босим билан йўқ бўлмайди — у яна гуллайди", — деди Камолвандӣ.
Эслатиб ўтамиз, Теҳрон ва Вашингтон орасида Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳамда АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Виткофф етакчилигида Оман воситачилигида 5 марта билвосита музокаралар ўтказилган эди.
Бироқ, 13 июндан бошлаб Исроил Эронга қарши уруш бошлагани, шунингдек 22 июнь куни АҚШнинг Натанз, Фордоу ва Исфаҳондаги ядровий объектларга ҳужуми музокараларни тўхтатиб қўйди.
Жавоб сифатида Эрон Қуролли кучлари Исроилга қарши "Ҳақиқат ваъдаси III" амалиётини ўтказиб, ишғол қилинган ҳудудлардаги шаҳарларга 22 марта ракета зарбалари берди.
Бундан ташқари, Эрон АҚШ базаси — Қатардаги ал-Удайд ҳарбий базасини ҳам ракета зарбалари билан нишонга олди.