Эрон расмийлари иқтисодий санкцияларни олиб ташлаш эвазига Қўшма Штатлар билан маълум шартлар асосида ядровий келишув имзолашга тайёр.
Бу ҳақда NBC News телеканалига Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси Али Шамхоний маълум қилди.
"У Эрон ҳеч қачон ядровий қурол ишлаб чиқармаслик мажбуриятини олишини, қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган юқори даражада бойитилган уран захираларидан халос бўлишини, уранни фақат фуқаролик мақсадларида фойдаланиш учун зарур бўлган пастроқ даражагача бойитишга рози бўлишини ва Эронга қарши барча иқтисодий санкцияларни зудлик билан бекор қилиш эвазига халқаро инспекторларга бу жараённи назорат қилиш имконини беришини айтди," - дейилади нашрда.