Бугун 10 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон ядро қуроли ўрнига "ядро қуролидан кучсиз бўлмаган бошқа қурол"ни топди

Эрон ядро қуроли ўрнига "ядро қуролидан кучсиз бўлмаган бошқа қурол"ни топди

Эрон ядро қуроли ўрнига "ядро қуролидан кучсиз бўлмаган бошқа қурол", яъни Ҳўрмуз бўғозини топди, дея фикр билдирди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

"Барча гап-сўзлар айнан шу атрофда кетмоқда, бу бўғоз келгусида қандай ишлаши бўйича келишувларга эришилмоқда", — деди Медведев Эрон олий раҳбари Али Хоминаий билан видолашув маросимида қатнашиш учун Теҳронга қилган ташрифи якунлари бўйича журналистларга.

У, шунингдек, Эрон расмийларида "термоядро қуроли" — Бобул-Мандаб бўғози ҳам борлигидан огоҳлантирди. Медведевнинг сўзларига кўра, агар у ёпиладиган бўлса, барча нефт ташиш ва бошқа юк ташиш йўллари "қулфланиб қолади" ва Яқин Шарқ минтақасида можарога интилган барча давлатлар буни ёдда тутиши керак.

Киритилди: 12:13 05.07.2026. Ўқилди: 9518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!