Эрон ва Уммон Ҳўрмуз бўғози орқали денгиз қатновини ташкил этиш схемаси бўйича келишувга эришди. Айрим масалалар юзасидан музокаралар эса ҳали ҳам давом этмоқда.
Бу ҳақда Press TV телеканали Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоийга таяниб хабар берди.
"Теҳрон ва Маскат Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар ўтиши харитаси бўйича келишувга эришди", — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, томонлар денгиз қатновига оид айрим техник ва ташкилий масалаларни муҳокама қилишни давом эттирмоқда.