Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон ва Россия янада яқинлашиши мумкин

Эрон ва Россия янада яқинлашиши мумкин

Эрон ва Россия БРИКС саммитида иштирок этадиган Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг Россия Федерациясига ташрифи чоғида стратегик ҳамкорлик бўйича келишув имзолашни режалаштирмоқда.

Тасним агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда парламентнинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Абулфазл Зоҳрванд маълум қилган.

Пезешкиан яқинда Теҳронда Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Сергей Шойгу билан учрашуви чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш устида иш олиб борилаётганини айтди.

Аввалроқ Шойгу Россия Федерацияси икки давлат ўртасида янги асосий давлатлараро шартномани имзолашга энг юқори даражада тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган ички тартиб-қоидаларни бажараётганини маълум қилганди.

Киритилди: 19:23 18.09.2024. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!