АҚШ разведкаси сўнгги Америка ҳужумлари Эронни музокаралар позициясини юмшатишга мажбур қилиши эҳтимолдан йироқ, деб ёзади нашр. Аксинча, таҳлилчилар икки мамлакат узоқ давом этган боши берк кўчага кириб қолганига, ҳарбий ҳужумлар давом этаётганига, аммо ҳар икки томоннинг ҳал қилувчи устунликка эришиш эҳтимоли жуда камлигига ишонишади.
Баҳолашда шунингдек, Эрон раҳбарияти режимнинг омон қолишига эътибор қаратгани ва жиддий ён беришлар ўрнига катта ҳарбий ва иқтисодий харажатларни ўз зиммасига олишга тайёр эканлиги таъкидланган.