Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш тест синовларидаги сифат кўрсаткичлари 11 баллга ошди

Мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш тест синовларидаги сифат кўрсаткичлари 11 баллга ошди

2026 йилда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида энг юқори — 189 баллни олган мактаб битирувчилари сони 4 825 нафарни ташкил этди. Бу ўтган йилги 619 нафар кўрсаткичга нисбатан қарийб 8 баробар кўп.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тақдим этган инфографикага кўра, 2024 йилда тест синовларида 189 балл олган битирувчилар сони 101 нафар бўлган. 2025 йилда эса бу кўрсаткич 619 нафарга етган.

Шунингдек, 2026 йилда битирувчиларнинг олий таълимга кириш тест синовларидаги ўртача натижаси 92,5 баллни ташкил этди. Бу 2025 йилдаги 80,9 баллга нисбатан 11,6 балл юқори.

Ҳудудлар кесимида тест синовларидаги ўртача энг юқори натижа Навоий вилоятида қайд этилган — 112,8 балл. Кейинги ўринларда Бухоро вилояти — 110,8 балл, Қорақалпоғистон Республикаси — 94,8 балл, Фарғона вилояти — 94,7 балл ва Тошкент шаҳри — 94 балл билан қайд этилган.

Давлат олий таълим муассасаларига қабул қилинган мактаб битирувчилари улуши ҳам сўнгги йилларда ошган. 2022 йилда бу кўрсаткич 22,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2026 йилда 27,4 фоизга етди.

2026 йилда 454 833 нафар битирувчи мактабни тамомлаган. Уларнинг 333 463 нафари, яъни 73 фоизи, олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган.

Жорий йилда 34 681 нафар битирувчи давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 4 800 нафарга кўп.

Шу билан бирга, 56,7 баллдан паст натижа кўрсатган битирувчилар сони ўтган йилга нисбатан 5 фоизга, яъни 13 минг нафарга камайган.

Олий таълимга кириш бўйича давлат муассасаларига қабул кўрсаткичи энг юқори ҳудудлар қаторида Навоий вилояти 52,5 фоиз билан биринчи ўринни эгаллаган. Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 37,9 фоиз, Жиззах вилоятида эса 35,9 фоизни ташкил этган.

Киритилди: 16:36 25.08.2026. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!