Онадўлининг турли ҳудудларида қадимий тамаддун излари, тарихий шаҳарлар, археологик ёдгорликлар ва харобалар сақланиб қолган. Бу замин ибтидоий даврлардан бери бир неча цивилизациялар маркази бўлиб келган. Бугунги кунда Туркиянинг 22 та объекти ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидан жой олган бўлса, яна 80 та объект ташкилотнинг Дастлабки рўйхатига киритилган.
Ана шундай қадимий масканлардан бири — бир вақтлар Хеттлар империясининг пойтахти бўлган Хаттуса. Бу ердан топилган 30 мингдан ортиқ сопол тахтача Хеттлар давридан қолган улкан ёзма архивни ташкил этади. Ушбу архив ЮНEСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастурига ҳам китилган.
Бугун ҳам Хаттусада давом этаётган археологик қазишмалар шаҳарнинг турли даврларига оид янги маълумотларни юзага чиқармоқда. Яқинда археологлар милоддан аввалги IV аср охири — III асрга оид илгари номаълум бўлган учта қабрни топдилар.
Бронза даврининг кўплаб “илк”ларига асос солган цивилизация
Онадўлида шаклланган илк йирик давлатлардан бири бўлган Хеттлар милоддан аввалги XIV аср ўрталарига келиб, қудратли империяга айланган. Унинг ҳудуди Эгей соҳилларидан Шимолий Суриягача чўзилиб, муҳим савдо йўлларини назорат қилган. Бугун Хеттлар тарихини қизиқарли қиладиган жиҳат фақат ҳудудларининг кенглиги эмас, балки давлат бошқаруви, ёзув, ҳуқуқ, меъморчилик ва муҳандислик соҳаларида қолдирган излардир.
Хеттлар йирик шаҳарлар, маҳобатли ибодатхоналар, қалъалар ва саройлар бунёд этган. Шу билан бирга, қадимги дунёдаги энг йирик миххат ёзувли архивлардан бирини яратган. Бу манбалар орасида милоддан аввалги 1259 йилда Миср билан тузилган Кадеш сулҳ шартномаси алоҳида ўрин тутади. У маълум бўлган энг қадимги ёзма тинчлик шартномаси сифатида тарихда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бугунги кунда Истанбул археология музейларида намойиш этилади.
Хеттлар, шунингдек, Онадўлидаги энг қадимги сиёсий маслаҳат институтларидан бири ҳисобланган Панкус кенгашини ҳам ташкил этган. Улар оила, мерос ва фуқаролик ҳуқуқи соҳаларида ҳам муҳим қадамлар ташлаб, Қироллик йилномалари орқали тарихий воқеаларни қайд этишнинг илк намуналарини яратган. Бундан ташқари, хеттларнинг бундан 3 200 йил аввал Алажаҳуюкда қурган Онадўлидаги илк тўғони бугунги кунда ҳам суғориш мақсадида фойдаланилиб келинмоқда. Бу қадимий цивилизация изидан бориш ўтмишнинг турли қатламларини кашф этиш имконини беради.
Хаттусанинг диққатга сазовор масканлари
Хаттуса бугунги Чорум вилоятининг Бўғозкале ҳудудида, Қизилирмоқ дарёсининг серҳосил текислигига қараган тик ёнбағирда жойлашган. Шаҳарнинг стратегик ўрни уни бир вақтлар Хетт империясининг пойтахтига айлантирган.
“Минг худолар шаҳри” номи билан машҳур бўлган Хаттуса бугун ҳам ям-яшил табиат бағрида қад ростлаган улкан тош шаҳарга ўхшайди. Ибодатхоналар, улкан дарвозалар, саройлар ва мудофаа деворлари бу ерда бир вақтлар қудратли давлат мавжуд бўлгани ҳақидаги тасаввурни бойитади.
Хаттуса Қуйи ва Юқори шаҳарга бўлинади. Қуйи шаҳарнинг асосий ёдгорлиги — Буюк ибодатхона. Юқори шаҳарда эса Арслон, Қирол ҳамда Сфинкс дарвозалари жойлашган. Ҳар бир иншоот шаҳарнинг меъморчилиги ва ҳарбий қудратини кўрсатади.
Хаттусанинг яна бир муҳим қисми —Буюккале сарой мажмуаси. Бу ер бир вақтлар Хетт ҳукмдорлари қароргоҳи бўлган ва империянинг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Қолаверса, қоятошларга ўйилган релефлари билан машҳур Язиликая, Онадўлининг илк маъмурий ҳамда ҳарбий марказларидан бўлган Шапинува ҳам Алажаҳуюк ҳам Хеттлар тарихини яхшироқ англашга ёрдам берадиган муҳим археологик ёдгорликлардир.
Янги топилмалар Хаттусанинг кейинги даврларига ойдинлик киритмоқда
Хаттуса тарихи Хетт империяси билан тугамаган. Янги топилмалар бу ҳудудда кейинги асрларда ҳам ҳаёт давом этганини кўрсатмоқда. Қазишмалар давомида илк эллинистик ва Галатия даврларига оид саккизта қабр аниқланган. Шулардан бештаси ўтган мавсумда топилган бўлса, аввалги қазишмаларда ҳудуднинг ғарбий қисмидан яна тўққизта қабр аниқланган эди. Натижада Хаттусада ушбу даврларга оид маълум қабрлар сони 17 тага етган.
Янги топилган қабрлардан бири ўзининг ниҳоятда яхши сақланганлиги билан ажралиб туради. Тахминан етти метр диаметрли айлана шаклидаги тош девор билан ўралган қабрнинг ичида битта катта ёшдаги инсон учун мўлжалланган иккинчи чегара ҳам мавжуд бўлган. Қабрдан яхши сақланган скелет ва марҳумнинг ўнг елкаси ёнидан пичоқ топилган. Археологлар пичоқ дафн маросимида қўйилган буюмми ёки марҳумнинг шахсий буюми бўлганми, деган саволга жавоб изламоқда. Бу ўша даврдаги дафн маросимлари ҳақида муҳим маълумотлар бериши мумкин.
Бу топилмалар Хаттусанинг хеттлар давридан кейинги тарихини ўрганишда айниқса аҳамиятлидир. Чунки шаҳарнинг кейинги даврлардаги ҳаёти нисбатан кам ўрганилган. Янги қабрлар эса бу ҳудуднинг асрлар давомида турли жамоалар томонидан фойдаланилиб келинмоқда. Бу қадимий цивилизация изидан бориш ўтмишнинг турли қатламларини кашф этиш имконини беради.
Хаттусанинг диққатга сазовор масканлари
Хаттуса бугунги Чорум вилоятининг Бўғозкале ҳудудида, Қизилирмоқ дарёсининг серҳосил текислигига қараган тик ёнбағирда жойлашган. Шаҳарнинг стратегик ўрни уни бир вақтлар Хетт империясининг пойтахтига айлантирган.
“Минг худолар шаҳри” номи билан машҳур бўлган Хаттуса бугун ҳам ям-яшил табиат бағрида қад ростлаган улкан тош шаҳарга ўхшайди. Ибодатхоналар, улкан дарвозалар, саройлар ва мудофаа деворлари бу ерда бир вақтлар қудратли давлат мавжуд бўлгани ҳақидаги тасаввурни бойитади.
Хаттуса Қуйи ва Юқори шаҳарга бўлинади. Қуйи шаҳарнинг асосий ёдгорлиги — Буюк ибодатхона. Юқори шаҳарда эса Арслон, Қирол ҳамда Сфинкс дарвозалари жойлашган. Ҳар бир иншоот шаҳарнинг меъморчилиги ва ҳарбий қудратини кўрсатади.
Хаттусанинг яна бир муҳим қисми —Буюккале сарой мажмуаси. Бу ер бир вақтлар Хетт ҳукмдорлари қароргоҳи бўлган ва империянинг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Қолаверса, қоятошларга ўйилган релефлари билан машҳур Язиликая, Онадўлининг илк маъмурий ҳамда ҳарбий марказларидан бўлган Шапинува ҳам Алажаҳуюк ҳам Хеттлар тарихини яхшироқ англашга ёрдам берадиган муҳим археологик ёдгорликлардир.
Янги топилмалар Хаттусанинг кейинги даврларига ойдинлик киритмоқда
Хаттуса тарихи Хетт империяси билан тугамаган. Янги топилмалар бу ҳудудда кейинги асрларда ҳам ҳаёт давом этганини кўрсатмоқда. Қазишмалар давомида илк эллинистик ва Галатия даврларига оид саккизта қабр аниқланган. Шулардан бештаси ўтган мавсумда топилган бўлса, аввалги қазишмаларда ҳудуднинг ғарбий қисмидан яна тўққизта қабр аниқланган эди. Натижада Хаттусада ушбу даврларга оид маълум қабрлар сони 17 тага етган.
Янги топилган қабрлардан бири ўзининг ниҳоятда яхши сақланганлиги билан ажралиб туради. Тахминан етти метр диаметрли айлана шаклидаги тош девор билан ўралган қабрнинг ичида битта катта ёшдаги инсон учун мўлжалланган иккинчи чегара ҳам мавжуд бўлган. Қабрдан яхши сақланган скелет ва марҳумнинг ўнг елкаси ёнидан пичоқ топилган. Археологлар пичоқ дафн маросимида қўйилган буюмми ёки марҳумнинг шахсий буюми бўлганми, деган саволга жавоб изламоқда. Бу ўша даврдаги дафн маросимлари ҳақида муҳим маълумотлар бериши мумкин.
Бу топилмалар Хаттусанинг хеттлар давридан кейинги тарихини ўрганишда айниқса аҳамиятлидир. Чунки шаҳарнинг кейинги даврлардаги ҳаёти нисбатан кам ўрганилган. Янги қабрлар эса бу ҳудуднинг асрлар давомида турли жамоалар томонидан фойдаланилгани ва вақт ўтиши билан ўзгариб борганидан дарак бермоқда.
Хеттлар изидан…
Хеттлар мероси билан Анқарадаги Анадолу цивилизациялари музейида ҳам танишиш мумкин. Музей Хеттлар даврига оид бой археологик коллекцияни сақлайди. Улар орасида милоддан аввалги 1235 йилда Миср маликаси томонидан Хетт подшоҳига юборилган мактуб ҳам мавжуд.
Анқаранинг тарихий мероси Анқара қалъаси, Аниткабир ва Рим ҳаммомлари каби ёдгорликларда ҳам акс этади. Шаҳар қадимий тарих ва замонавий ҳаёт уйғунлиги билан ажралиб туради. Анқара симити, Аспава ўрамаси ва Бейпазари ширинлиги эса шаҳарнинг ўзига хос гастрономик анъаналарини намоён этади.