Бу ҳақда Tehran Times нашри хабар бермоқда.
Нашр Теҳрон ва Вашингтон янги музокаралар босқичини бошлашга тайёр эканини вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар бермоқда.
"Аввалги учрашувлар фақатгина Эрон ядро дастурига қаратилган бўлса, бу сафар Теҳрон кун тартибига Исроил билан уруш сабаб етказилган зарар учун компенсация масаласини ҳам киритишда қатъий турибди", дея ёзмоқда Tehran Times.
Манбаларга кўра, музокаралар билвосита бўлиб, воситачи иштирокида ўтади ва улар жорий ойдаёқ бошланиши мумкин.