Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон тунгача кутиб, зарба беради

Эрон тунгача кутиб, зарба беради

Қўшма Штатлар Эрон яқин келажакда Исроилга ракета ҳужуми уюштириш ниятида эканлиги ҳақида маълумотга эга, дейди Axios ва CNN ҳарбий-сиёсий таҳлилчиси Барак Равид Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимига таяниб.

«Биз Исроилни ушбу ҳужумдан ҳимоя қилиш учун мудофаа тайёргарликларини фаол қўллаб-қувватлаймиз. Эроннинг Исроилга тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужуми Эрон учун жиддий оқибатларга олиб келади», — дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган Равид.

Вашингтонга кўра, ҳужум учун баллистик ракеталар қўлланилади.

Исроил армияси матбуот котиби Даниел Ҳагарий Исроил АҚШдан огоҳлантириш олганини тасдиқлади, бироқ ҳозирча Эрондан таҳдид белгилари йўқ.

Эрон қоронғу тушгандан кейин яқин 12 соат ичида Исроилга зарба беради, деб ёзади The New York Times.

Киритилди: 21:45 01.10.2024. Ўқилди: 9581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!