Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон терма жамоаси футболчиси ўз юртида давлатга хиёнатда гумонланмоқда

Эрон терма жамоаси футболчиси ўз юртида давлатга хиёнатда гумонланмоқда

Ҳужумчи Сердар Азмун Эронда АҚШ ва Исроилга шериклик қилишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» Fars агентлигига таяниб хабар бермоқда.

31 ёшли футболчи ва таниқли мусиқачи Моҳсен Ягане Эрон расмийлари «террорчи Америка-Сионист душмани билан ҳамкорлик қилувчи ёлланма ишчилар» ёки «ёлланма ишчиларни қўллаб-қувватловчилар» деб атайдиган 16 кишилик рўйхатга киритилган. Уларнинг барчаси ҳозирда чет элда истиқомат қилади.

Агентлик маълумотларига кўра, Эрон ҳукумати Сердар Азмуннинг мамлакат ҳудудидаги мол-мулкини мусодара қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил коалицияси Эронга ҳужум қилган эди. Бунга жавобан Ислом Республикаси минтақадаги Америка ва Исроил иттифоқчиларига — жумладан БАА, Қатар ва Саудия Арабистонига зарбалар беришни бошлади. Вазият кескинлашгани фонида Эрон терма жамоаси ЖЧ–2026 доирасидаги ўз ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўраган, бироқ ФИФА ҳозирча бу сўровни қабул қилмади.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!