Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Эрон билан сулҳ тузилганини эълон қилмоқчи

Трамп Эрон билан сулҳ тузилганини эълон қилмоқчи

Шанба куни кутилаётган муҳим баёнотда Трамп Эрон билан сулҳ тузилганини эълон қилиши мумкин, деб ёзмоқда Исроил телеканали.

Доналд Трамп шу шанба куниёқ Эронда ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.

12-канал тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида якуний ва батафсил келишувларга эришилмаган тақдирда ҳам, бундай баёнот берилиши эҳтимолдан холи эмас.

​Телеканал манбаларига кўра, томонлар ўртасида аниқ бир шартнома имзоланиши имкони паст бўлса-да, умумий келишувга эришиш эҳтимоли юқори. Шу сабабли, Исроил бундай сценарийга тайёр туриши кераклиги айтилмоқда.

Киритилди: 14:50 26.03.2026. Ўқилди: 2952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар