Сешанба куни эрталаб ўзини Япония ўзини ҳимоя қилиш кучлари офицери деб таништирган шахс Япония пойтахти Токиодаги Хитой элчихонаси ҳудудига девордан ошиб кириб, дипломатларга таҳдид қилди.
Хитой ТИВ расмий вакили Линь Цзянь Пекин ушбу воқеадан шок ҳолатида эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, қонунбузар ўз ҳаракатларининг ноқонунийлигини тан олган, бироқ “худо номидан” хитойлик дипломатларни ўлдириш билан таҳдид қилган.
Япония ҳукумати эса ушбу ҳолатни “чуқур афсусланарли” деб атади.
Хитой Японияга нисбатан қатъий нота юбориб, кескин норозилик билдирди. Пекин зудлик билан тўлиқ тергов ўтказиш, айбдорларни қаттиқ жазолаш ва расмий изоҳ беришни талаб қилмоқда.
Ушбу воқеа икки давлат ўртасидаги аллақачон таранг муносабатларни янада кучайтирди. Дипломатик зиддият Санаэ Такаитининг Тайван масаласи бўйича баёнотларидан кейин авж олган эди.
Nikkei маълум қилишича, Япония йиллик дипломатик ҳисоботида Хитой билан муносабатлар мақомини пасайтиришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, мазкур таранглик Япония учун маълум маънода фойдали ҳам бўлмоқда — Европа давлатлари етакчилари Санаэ Такаити билан учрашувларга қизиқиш билдириб, Хитойга нисбатан мувозанатли сиёсат юритишга интилмоқда.