Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Россиядан рубл ва олтин олиб чиқишга чеклов киритди

Путин Россиядан рубл ва олтин олиб чиқишга чеклов киритди

Россиядаги жисмоний шахслар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ) мамлакатлари — Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонга 100 минг доллардан ортиқ нақд рубл олиб чиқолмайди. Россия президенти Владимир Путин 25 март куни тегишли фармонни имзолади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун эса нақд пулни поезд ёки автомобиль орқали олиб чиқиш бутунлай тақиқланади. Улар нақд рублни фақат Россиянинг халқаро аэропортлари орқали олиб чиқиши мумкин бўлади.

1 апрелдан бошлаб барча шахслар (жисмоний, юридик ва тадбиркорлар) пул маблағининг келиб чиқишини банк ҳужжатлари билан тасдиқлаши ва чет элда ундан қандай мақсадда фойдаланишини кўрсатиб декларация тўлдириши шарт бўлади.

Путиннинг фармони билан мамлакатдан оғирлиги 100 граммдан ортиқ бўлган олтин қуймаларини олиб чиқишга ҳам чекловлар жорий этилди. Хусусан, 2026 йил 1 майдан бошлаб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ЕИИ мамлакатларига бундай қуймаларни фақат Россия Асиллик палатасининг махсус рухсатномасини олгач, Шереметево, Домодедово, Внуково ва Кневичи аэропортлари орқали олиб чиқиши мумкин.

Жисмоний шахслар учун эса олтин олиб чиқиш бўйича янги чекловлар нафақат ЕИИ давлатларига, балки бошқа мамлакатларга ҳам татбиқ этилади.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!