Бу Россия, Хитой, Ҳиндистон, Ироқ ва Покистон каби давлатларни ўз ичига олади. Улар Эронга "дўстона давлат" сифатида кўрилади.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини очди, лекин бу ҳамма давлатлар учун эмас.
Эрон ислом республикаси дўстона мамлакатлар кемаларининг Ҳўрмуз бўғозидан ўтишига рухсат берди. Бу ҳақда Тасним агентлиги ташқи ишлар вазири Аббос Арағчига асосланиб маълум қилди.
Бу Россия, Хитой, Ҳиндистон, Ироқ ва Покистон каби давлатларни ўз ичига олади.
"Биз Ҳормуз бўғози орқали дўстона деб ҳисоблаган бир нечта мамлакатларга ўтишга рухсат бердик. Биз душманларимизга бўғоздан фойдаланишга рухсат бериш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз", деди Арағчи.
Reuters агентлигининг хабар беришича, аввалроқ Эрон расмийлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Халқаро денгиз ташкилотига тегишли билдиришнома юборган эди.
Унда айтилишича, душман бўлмаган кемалар, жумладан, хорижий кемалар ҳам, агар улар Эронга қарши тажовуз қилмаса ва хавфсизлик талабларига риоя қилсалар, Ҳормуз бўғозидан фойдаланишлари мумкин. Бундай ўтиш Эрон расмийларининг розилиги билан амалга оширилади.
Шу билан бирга, Теҳрон яна бир муҳим йўналиш — Баб эл-Мандеб бўғози ҳам таҳдид остида бўлиши мумкинлигига ишора қилди. Эрон қуруқликдаги босқин бўлган тақдирда уни ёпишга тайёр.
"Боб эл-Мандеб бўғози дунёдаги энг стратегик аҳамиятга эга бўғозлардан бири ҳисобланади ва Эрон унга жуда реал таҳдид солиш учун ҳам ирода, ҳам имкониятга эга. Шунинг учун, агар америкаликлар Ҳормуз бўғози муаммосига аҳмоқона ечим топмоқчи бўлсалар, муаммолари ва аҳволига яна бир бўғоз қўшмасликка эҳтиёт бўлишлари керак", деди ҳарбий манба Тасним ахборот агентлигига.