Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда аёл кишини аёл эканлиги туфайли ишга олишмади

Тошкентда аёл кишини аёл эканлиги туфайли ишга олишмади

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га аёл А.Ю. мурожаат қилиб, ишга қабул қилиш жараёнида жинсига кўра камситишга дуч келганини маълум қилди.

Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.

Бироқ кейинчалик мазкур лавозимга аёл киши қабул қилинмаслиги ҳақида рад жавоби берилган. Мурожаатчига кўра, ушбу қарор унинг касбий малакаси ёки иш тажрибаси билан эмас, балки аёл экани билан боғланган.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида белгиланган хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги, 42-моддасида мустаҳкамланган камситишларсиз меҳнат қилиш ҳуқуқи, шунингдек Меҳнат кодексининг 4-моддаси талабларига зид.

Ушбу ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, унинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Тошкент вилояти Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари иштирокида ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида мурожаатчининг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, у мазкур лавозимга ишга қабул қилинди.

Бу каби ёндашув нафақат қонунчилик талабларига, балки меҳнат муносабатларида адолат ва тенг имкониятлар тамойилига ҳам зид. Ҳар бир иш берувчи номзодни унинг жинсига эмас, балки касбий малакаси, билими ва салоҳиятига қараб баҳолаши шарт.

Киритилди: Бугун 18:17. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!