Ҳормуз бўғозида кўрсатилган хизматлар учун тўловлар қилиниши керак.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмаол Бағайи маълум қилди.
У Эроннинг Ҳормуз бўғозидан хавфсиз ўтишни таъминлаш бўйича чоралари ҳам миллий хавфсизликни, ҳам халқаро ҳамжамиятнинг умумий фаровонлигини ҳимоя қилишга қаратилганлигини таъкидлади.
Бағайи музлатилган Эрон активларини озод қилиш келишувнинг ажралмас қисми бўлишини таъкидлади. Шунингдек, у ушбу босқичда уруш ва Ливан масаласига чек қўйишга қарор қилинганини ва минтақада хорижий ҳарбий базалар ва кучларнинг мавжудлигига чек қўйилиши кераклигини қўшимча қилди.