Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрон Ташқи ишлар вазири Эрон ядровий дастури бўйича келишувни тиклаш ўзгарган шароитлар туфайли имконсизлигини маълум қилди

Эрон Ташқи ишлар вазири Эрон ядровий дастури бўйича келишувни тиклаш ўзгарган шароитлар туфайли имконсизлигини маълум қилди

Эрон Ташқи ишлар вазири 2015 йилдаги Эрон ядровий дастури бўйича келишувни тиклаш ўзгарган шароитлар туфайли имконсизлигини маълум қилди.

"Менинг фикримча, 2015 йилдаги келишувни мавжуд шаклида қайта тиклаб бўлмайди. Бу бизнинг манфаатларимизга мос келмайди, чунки ядро соҳамиздаги вазият жуда ўзгарди ва биз аввалги шартларга қайта олмаймиз. Худди шуни санкциялар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Шунга қарамай, 2015 йилдаги келишув музокаралар учун асос ва намуна бўлиши мумкин", – дея Эрон ТИВ раҳбарининг сўзларини келтиради Al Arabiya.

Аббос Арақчи, шунингдек, Эрон ҳозирча АҚШ билан мулоқотга қарши эканлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ўз сиёсатини ўзгартирмагунча, Теҳрон музокараларда иштирок этмайди.

Киритилди: 21:55 23.03.2025. Ўқилди: 1152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!