Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон таҳдид юзага келган тақдирда профилактик операциялар стратегиясига ўтишини эълон қилди

Эрон таҳдид юзага келган тақдирда профилактик операциялар стратегиясига ўтишини эълон қилди

Эрон Қуролли Кучлари миллий хавфсизликка таҳдидларга жавобан профилактик ҳарбий операцияларни ўтказишга тайёрлигини эълон қилди.

Бу ҳақда Эрон армиясининг расмий вакили бригада генерали Муҳаммад Акраминия маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу мамлакат ҳарбий стратегиясида сезиларли ўзгаришни англатади.

"Қаерда таҳдид аниқланса, биз профилактик операцияларни ўтказамиз. Бизнинг ҳарбий доктринамиз профилактик мудофаа ва тўхтатиш операцияларига ўтди", деб қўшимча қилди генерал.

Аввалроқ The New York Times (NYT)АҚШ разведка ҳисоботлари ва таҳлилчиларига таяниб, Теҳроннинг Вашингтон билан олти ойлик қарама-қаршилик пайтида ўз ҳарбий имкониятларига ишончи сезиларли даражада ошганини хабар қилган эди.

Киритилди: Бугун 09:45. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!