Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон санкцияларни бекор қилиш эвазига ядровий дастурининг тинчликпарварлигини кафолатлашга тайёр

Эрон санкцияларни бекор қилиш эвазига ядровий дастурининг тинчликпарварлигини кафолатлашга тайёр

Санкциялар бекор қилиниши эвазига Теҳрон ўзининг ядровий дастури доимо тинчликпарвар бўлиб қолишини кафолатлашга тайёр.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз ядровий дастуримизнинг тинчликпарвар табиатини кафолатлай оламиз, унинг доимо тинчликпарвар бўлишини кафолатлай оламиз. Бунинг эвазига биз санкцияларнинг бекор қилинишини кутамиз", деди у Теҳроннинг музокаралар столига қайтиш учун берган имтиёзлари ҳақида сўралганда.

Шу билан бирга, Эрон ташқи ишлар вазири ўз мамлакати ракета дастуридан воз кечишни муҳокама қилишга тайёр эмаслигини, чунки бу мамлакат миллий хавфсизлиги ва мудофаасининг асосий элементи эканлигини айтди.

"Баллистик ракеталар бизнинг мудофаа воситамиз ва энг ишончли мудофаа воситасидир; бу муҳокама қилинмайди. Хавфсизлигимиз ва мудофаамиз учун керак бўлганда, нега биз баллистик ракеталаримиз ҳақида музокара олиб боришимиз керак?" - деб таъкидлади Арағчи.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!