Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚҚ) қўмондони ўринбосари, генерал Ҳусайн Маруфий Россия ва Эрон ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик деб атади.
У бу ҳақда Теҳронда Эроннинг марҳум олий раҳбари Али Хоманаий билан видолашув маросимида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Маруфийнинг таъкидлашича, Ғарб Россия ва Эронни мағлуб этишга уринган, бироқ бундай режалар амалга ошмайди.
«Ғарбдаги душманларимиз бир муддат олдин бизга қарши биргаликда ҳаракат қилишга уринган эди. Бироқ Худонинг иродаси ва ҳикмати билан бу амалга ошмади», — деди у.
Генералнинг фикрича, Москва ва Теҳрон ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам бўлиб қолмоқда ва ташқи босимларга қарамай давом этади.
Ушбу баёнот Эрон расмийсининг позициясини акс эттиради.