Эрон разведкаси Исроил ядровий ва ҳарбий марказлари, шунингдек, олимлар ва ҳарбий хизматчиларнинг исм-шарифлари ҳақида "маълумотлар хазинасига" эга бўлди.
Бу ҳақда Ислом Республикаси разведка вазири Исмоил Хатиб Tasnim агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
"Мамлакатга олиб келинган "хазина"да Исроилга оид миллионлаб саҳифалар хилма-хил ва қимматли маълумотлар мавжуд. Бу ҳужжатларда режимнинг аввалги ва ҳозирги қурол лойиҳалари, эски ядровий қуролларни модернизация қилиш ва қайта ишлаш лойиҳалари, АҚШ ва бир қанча Европа давлатлари билан қўшма лойиҳалар, шунингдек, маъмурий тузилма ва ядровий қурол ишлаб чиқишда иштирок этган шахслар ҳақида тўлиқ маълумотлар мавжуд", деди у.