Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрон ракеталари ёқилғисиз қолдими?

Эрон ракеталари ёқилғисиз қолдими?

26-октабрга ўтар кечаси Исроил Эроннинг ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштирди ва унинг баллистик ракета дастурининг муҳим қисмларини нокаут қилди. Бу ҳақда Axios манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Исроилнинг учта манбасига кўра, ҳужум узоқ масофали баллистик ракеталарда қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган 12 та сайёра миксерини йўқ қилди.

АҚШнинг юқори мартабали расмийси бу Эроннинг ракета ишлаб чиқариш имкониятларини камида бир йилга фалаж қилишини тасдиқлади.

Бу зарбалар Эроннинг 1-октабр куни Исроилга 200 баллистик ракета учирилган йирик ҳужумига жавоб бўлди.

Эрон ракета ишлаб чиқаришига етказилган зарарни тасдиқламади. Парламент комиссияси аъзоси Аболфазл Зоҳреванднинг сўзларига кўра, Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроилнинг деярли барча қирувчи ва учувчисиз учоқларини уриб туширган. Шу билан бирга, ИРНА агентлиги тўрт нафар эронлик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

«Эроннинг душманлари билиши керакки, унинг халқи қўрқмасдан ўз юртини ҳимоя қилади. Ҳар қандай аҳмоқликка жавобимиз мувозанатли ва ўйланган бўлади», — деди Эрон президенти Масуд Пезешкиан.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомини бузиш деб атади ва мамлакат ўз ҳудудини ҳимоя қилиш ҳуқуқига урғу беради.

Киритилди: 22:48 27.10.2024. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!