Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ракета арсеналини 2,5 мингта ракетагача тиклади

Эрон ракета арсеналини 2,5 мингта ракетагача тиклади

Эрон АҚШ ва Исроилнинг зарбаларига қарамай, ракета арсеналини 2,5 мингта ракетагача тиклади. Бу ҳақда Le Figaro нари хабар бермоқда.

Нашрнинг АҚШ разведкаси ҳисоб-китобларига таяниб хабар беришича, Теҳронда 1,5 мингдан 2,5 минг донагача ракета мавжуд ва бу урушдан олдинги захираларнинг ярмидан кўпини ташкил этади.

Теҳрон ракета захираларини тиклашни давом эттирмоқда, шунингдек, иттифоқчилар, жумладан, Россия томонидан тақдим этилган разведка маълумотлари туфайли Яқин Шарқдаги нишонларга ҳужумлар самарадорлигини оширди.

WSJ суҳбатдошларининг таъкидлашича, Америка разведкаси ўз ҳисоб-китобларининг ишончлилигини паст деб баҳоламоқда: омборларда сақланаётган ёки учиришга тайёр ракеталарнинг аниқ сонини аниқлаш қийин. Исроил ҳарбийлари, ўз навбатида, Эрон 1500 дан ортиқ баллистик ракеталарга эга деб ҳисоблайди. Америка расмийларига кўра, ракета ишлаб чиқариш корхоналарига зарар етказилганига қарамай, Эрон урушдан олдингига қараганда секинроқ бўлса-да, аввал тўпланган бутловчи қисмлар ҳисобига ўз арсеналини тўлдиришда давом этмоқда.

"Бу маълумотлар Эрон ракеталарининг 85 фоизи йўқ қилинганини таъкидлаган Трампнинг баёнотларига зиддир", дейилади мақолада.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар