АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронни ядровий ҳуқуқларидан маҳрум қилиш учун ҳеч қандай асоси йўқ. Бу ҳақда якшанба куни Эрон президенти Масъуд Пезешкиён маълум қилди, деб хабар бермоқда агентлик. Ушбу баёнот Вашингтон ва Теҳрон ўртасида ядровий масалалар бўйича келишмовчиликлар давом этаётган бир пайтда янгради.
"Трамп Эрон ўз ядровий ҳуқуқларидан фойдалана олмайди, деб айтмоқда, бироқ қайси жиноятимиз учун эканига аниқлик киритмаяпти. У бир миллатни ўз ҳуқуқларидан маҳрум қиладиган ким бўлибди?", — деди Пезешкиён.