Бугун 5 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон президенти мамлакатдаги ядровий объектларни тиклашга ваъда берди — Reuters

 Эрон президенти мамлакатдаги ядровий объектларни тиклашга ваъда берди — Reuters

Масъуд Пизишкиён бу ҳақда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқотда маълум қилди, дея хабар бермоқда агентлик.

"Теҳрон ўзининг ядровий дастури объектларини янада кенг кўламда қайта тиклайди. Мазкур дастурнинг мақсади ядро қуролини яратиш эмас, Эрон ядро дастури фуқаролик мақсадларига йўналтирилган", — деди президент.

2025 йил июн ойида АҚШ Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги энг муҳим ядро иншоотларига кучли ва чуқур зарба берувчи авиабомбалар билан ҳужум қилган эди.

Ўшанда Оқ уй бу зарбалар Эрон ядро дастурини, яъни ядро қуроли яратишга қаратилган лойиҳасини бутунлай йўқ қилганини маълум қилган. Бироқ кейинчалик оммавий ахборот воситалари АҚШ разведка маълумотларига таяниб, бомбардимонлар кутилган натижани бермаганини, дастур ривожланишини фақат бир неча ойга кечиктирганини ёзганди.

Эрон ядро дастурининг ҳозирги ҳолатини мустақил баҳолаш қийинлигича қолмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп эса агар Теҳрон ядро дастурини қайта тиклашга ҳаракат қилса, Эрон ядровий иншоотларига янги ҳужумлар уюштиришни буюриши ҳақида огоҳлантирганди.

Киритилди: 18:01 02.11.2025. Ўқилди: 996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!