Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон президенти: "АҚШ билан мулоқот қилиш таслим бўлиш дегани эмас"

Эрон президенти: "АҚШ билан мулоқот қилиш таслим бўлиш дегани эмас"

Қўшма Штатлар билан мулоқот таслим бўлиш дегани эмас.

Бу ҳақда Эрон президенти Масуд Пезешкиан ижтимоий тармоқларда ёзди.

"Эрон Ислом Республикаси қадр-қиммат, обрў ва миллат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан мулоқотга киришади ва ҳеч қандай ҳолатда ўз халқи ва мамлакатининг қонуний ҳуқуқларидан чекинмайди", деди у.

Пезешкиан ҳукумат Эрон манфаатларини "охиригача" ҳимоя қилишини қўшимча қилди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп 19 майга режалаштирилган Эронга қарши ҳужумларни бекор қилганини эълон қилган эди.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошладилар ва бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирди ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди.

2026 йил 8 апрель кечаси Эрон, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари икки ҳафталик сулҳга келишиб олдилар. Кейинчалик Президент Дональд Трамп сулҳни номаълум муддатга узайтирди. 11-12 апрел кунлари Покистон воситачилигида Исломободда Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасиз якунланди.

Теҳронга босим ўтказиш мақсадида Қўшма Штатлар Эрон портларини ва Ҳормуз бўғози орқали ўтишни блокировка қилганини эълон қилди. Эрон эса, ўз навбатида, Форс кўрфазига йўл олган кемалар учун Ҳормуз бўғозини ёпилишини эълон қилди. Минтақадаги вазият глобал энергетика инқирозига олиб келди.

Киритилди: Бугун 11:21. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!