Эрон осмонининг ёпилиши муносабати билан бешта самолёт Тошкент аэропортига қўнди.
Ўзбекистон пойтахтидан Жидда ва Дубайга учаётган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва Fly Dubai авиакомпанияларининг самолётлари учиш аэропортига қайтишга мажбур бўлди.
Бундан ташқари, Олмаотадан Шарм-аш-Шайхга учаётган Air Cairo ва Сеулдан Доҳага парвоз қилиши керак бўлган Qatar Airways авиакомпаниялари Тошкентга қўнишни сўраган.