Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эрон олий раҳнамоси Исроилни огоҳлантирди

A A A
Эрон олий раҳнамоси Исроилни огоҳлантирди

Эрон расмийларининг айтишича, Исроил элчихонаси хавфсиз эмас.

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси Исроилнинг бутун дунёдаги элчихоналари жавоб ҳужумлари нишонига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Исроилга қарши қаршилик жабҳаси барча мумкин бўлган жавоб стсенарийларига тайёр ва Исроилнинг дунёдаги ҳеч бир элчихонаси улардан ҳимояланмаган», деди Эрон Инқилобий Гвардияси корпусининг собиқ қўмондони генерал Жажа Раҳим-Сафави.

Аввалроқ Эроннинг Суриядаги элчихонаси биносига Исроил томонидан берилган зарба оқибатида 11 киши, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИРҚК) икки генерали ва беш нафар зобити ҳалок бўлган эди. Элчи ва унинг оиласи жабрланмаган.

Киритилди: 19:12 07.04.2024. Ўқилди: 8126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!