Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Киев тобора хавфли жойга айланмоқда"

"Киев тобора хавфли жойга айланмоқда"

Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.

Июн ойида Россия Киевга нисбатан ҳужумларини нафақат кўпайтирди, балки янада вайронкор қилди. Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълумотларига кўра, биргина ой ичида шаҳар томон 285 дрон ва 65 ракета учирилган. Солиштириш учун, январ ойида бор-йўғи 35 дрон ва битта баллистик ракета қайд этилган эди.

Июн бошидан бери Киевда 42 киши ҳалок бўлди, жумладан, 11 ёшли қизалоқ, яна 234 киши яраланди. Ҳужумлар тўлқин-тўлқин бўлиб, дронлар ҳужумидан кейин қисқа танаффусдан сўнг ракеталар учирилмоқда.

Янги ҳужумлар сабаб кўплаб киевликлар яна кўчиб кетиш ҳақида ўйламоқда. 25 ёшли Иван Рябокон шундай дейди:

“Олдин Киев энг хавфсиз шаҳардек туюларди. Энди эса, эҳтимол, кичикроқ шаҳарга кетган афзал бўлар.”

Аввалроқ эвакуация қилинган ва кейин қайтганлар ҳам яна чиқиб кетиш ҳақида ўйлашмоқда. Уларнинг бири — Валентина Осядач:

“Ўтган ёз мен қайтдим, чунки бу менинг юртим. Энди эса, тўғри қарор қилганимга шубҳа қиляпман,” — дейди у тўрт ёшли қизи билан танишининг вайрон бўлган уйи олдида туриб. Улар тунду ер ости автотураргоҳида ухлашади — саёҳат анжомлари билан ва хавотирда.

Бу фон остида, Киевдан, айниқса болали оилалар томонидан чиқиб кетиш ҳоллари кўпаймоқда. Сабаб нафақат вайронагартчиликлар, балки руҳий чарчоқ ҳамдир. ФВВ психологи Любов Кирнос бундай дейди:

“Биз сеҳргар эмасмиз, аммо одамлар биздан мўъжиза кутяпти. Бу жуда оғир.” У бир ҳужумдан кейин 120 кишига ёрдам кўрсатган.

Киритилди: Бугун 08:56. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!