Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Москва Бокунинг норозилигига жавоб берди

Москва Бокунинг норозилигига жавоб берди

Россиянинг Озарбайжондаги вақтинчалик ишлар бўйича вакили Пётр Волоковых Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. У Екатеринбургда озарбайжон диаспораси аъзоларининг қўлга олиниши бўйича вазият юзасидан тушунтириш берди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакиласи Мария Захарова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Волоковых озарбайжон томонини ишонтириб, вазият Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг назоратида эканини таъкидлаган.

Аввалроқ Свердловск вилояти бўйича Россия Тергув қўмитаси Бошқармаси изоҳ берган эди. Маълумотларга кўра, қўлга олишлар Екатеринбургда 2001, 2010 ва 2011 йилларда содир этилган бир қатор одам ўлдириш ва ўлдиришга суиқасд ишлари бўйича тергов доирасида амалга оширилган. Тергув маълум қилишича, гумондорлар — Россия фуқаролари бўлиб, миллат жихатидан озарбайжонлардир.

СК маълум қилишича, бир нечта гумондорлар айбини тан олган ва тергов билан ҳамкорлик қилмоқда. Уларнинг уйларида тинтув ўтказилган. Эҳтиёт чораси масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Жиноят иши буюртма асосида одам ўлдириш ва гуруҳ бўлиб ўлдиришга уриниш моддалари бўйича қўзғатилган.

Аввалроқ Озарбайжон ТИВ Россия куч тузилмалари ҳаракатларидан норозилик билдирган эди. Вазирлик маълум қилишича, рейдлар пайтида икки нафар озарбайжонлик ҳалок бўлган, тўққиз киши қўлга олинган, бир нечтаси оғир жароҳат олган.

ОАВ маълумотларига кўра, сўз 2001 йилдаги Юнис Пашаев ўлдирилиши бўйича тергов ҳақида кетмоқда. Екатеринбургда 50 дан ортиқ озарбайжонлик, жумладан Сафаровлар оиласи аъзолари қўлга олинган. Икки ака — Зиёддин ва Ҳусайн Сафаровлар ҳалок бўлган. Яна бир нечта шахс шифохонага ётқизилган.

Озарбайжон Россиядан содир бўлган воқеаларни тўлиқ тергов қилишни талаб қилди.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 1542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!