Илон Маск Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг ижтимоий тармоқдаги постига шама билан изоҳ қолдирди.
Илон Маск АҚШ ва Эрон ўртасида кескинлик авж олган бир пайтда, олий раҳбар Али Хоманаийга мурожаат қилди. U X ижтимоий тармоғида Хоманаий саҳифасидаги пост остида шундай деб ёзди: «Америка — катта шайтонми ёки энг катта шайтон?».
Бу сўров Маскнинг танқидий ёндошуви сифатида баҳоланмоқда. Эрон расмийлари АҚШни йиллар давомида «катта шайтон» деб атайди.
Исроил 13 июн куни Эронга қарши ҳаво ҳужумларини бошлади. Тел-Авив ядровий дастурга оид махфий фаолият айбловини илгари сурган. Исроил ҳужуми атом объектлари, ҳарбий база ва физик олимларга қаратилган эди.
Эрон бу айбловларни рад этиб, ўз навбатида ҳужумлар билан жавоб қайтарди. АҚШ 22 июн куни Эроннинг ядровий объектларига бир марталик зарба берди. Жавоб тариқасида Теҳрон 23 июн куни Қатарда жойлашган АҚШ базасига ракета билан зарба берди.
24 июн куни эса Исроил ва Эрон ўртасида тинчликка эришилгани маълум қилинди.