Россия президенти Владимир Путин Украина билан ўтказилаётган музокараларда меморандумлар қарама-қарши бўлса-да, томонлар «яқинлашиш йўлларини излаш» учун мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин Россия ва Украина меморандумларининг мазмуни тўлиқ бир-бирига зид эканини таъкидлади. Аммо у бу ҳолатни табиий деб баҳолаб, музокараларнинг асосий мақсади — томонлар ўртасида ярашув нуқталарини топиш эканини маълум қилди.
Путиннинг сўзларига кўра, Истанбулдаги илк музокараларда иштирок этган Россия ва Украина делегациялари ҳануз доимий алоқада бўлиб турибди. «Келишилган шартлар ижросидан сўнг музокараларнинг учинчи босқичини ўтказишга келишилган. Биз бунга тайёрмиз», — деди у.
Россия президенти бу жараён Ражаб Тоййиб Эрдўған ёрдамида давом эттирилишига ва томонларнинг учрашуви Истанбулда бўлиб ўтишига умид билдирди.