Reuters агентлигининг бир неча манбаларига таяниб хабар беришича, мамлакатдаги асосий диний органлардан бири ҳисобланувчи ва икки йил аввал Оятуллоҳ Али Хоминаий томонидан тайинланган уч кишилик махсус қўмита сўнгги кунларда олий раҳбарнинг ворисини аниқлаш бўйича ишларни тезлаштирган.
Манбаларнинг айтишича, ҳозирда икки асосий номзод муҳокама қилинмоқда: биринчиси Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ўғли Можтаба Хоминаий, иккинчиси Исломий инқилоб асосчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайнийнинг набираси Ҳассан Хумайний.
"Ҳассан Хумайний ислоҳотчи қанот билан яқин алоқада бўлиб, сиёсий ва ижтимоий чекловларни юмшатишни қўллаб-қувватлайди. Шунга қарамай, у насл-насаби туфайли йирик диний етакчилар ва Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) томонидан ҳурмат қилинади. Можтаба Хоминаий эса отасининг қаттиққўл сиёсатини давом эттириб, мухолифатни бостириш ва Эрон душманларига нисбатан кескин позицияни қўллаб-қувватлайди", дея ёзмоқда Reuters.
Бироқ манбаларнинг таъкидлашича, ҳали ҳеч қандай аниқ қарор қабул қилинмаган. Номзодлар ўзгариши мумкин ва якуний сўз амалдаги етакчига тегишли ҳисобланади.
Аввалроқ The New York Times газетаси Оятуллоҳ Али Хоминаий ўз ўрнигача уч нафар эҳтимолий ворисини танлагани, лекин уларнинг орасида Можтаба Хоминаий йўқлиги ҳақида хабар берган эди.