Мадуро Москвадан денгиздан ҳам, ҳаводан ҳам ҳимоя кучини оширишни сўраб, Х-32 ракеталари, СУ-30М2 жанговар самолётлари, «Бастион» қирғоқ мудофааси тизими, «Буян-М»/«Каракурт» корветлари ва «Варшавянка» сувости кемаларини сўраган.
Россия эса Венесуэлага икки турдаги ҳаво мудофааси тизимини — “Панцир-С1” ва “Бук-М2Э”ни етказиб берган.
Видеодаги кадрларда эса Венесуэла қирғоқ ҳудудида “БУК-М2Е” жанговар ҳолатда жойлаштирилгани кўринади. Шунингдек, Мадуро Путиндан “Орешник” ракеталарини ҳам Венесуэла ҳудудига жойлаштиришни сўраган бўлиши мумкин.
Дунёда “Янги Совуқ уруши” бошланишидан ташқари “Янги Кариб инқирози” ҳам бошланиш арафасида.