Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон мухлислари ЖЧда Минаб қурбонларига бағишланган баннерни ёйишди

A A A
Эрон мухлислари ЖЧда Минаб қурбонларига бағишланган баннерни ёйишди

Эрон терма жамоасининг биринчи ўйини Лос-Анжелесдаги стадионда бўлиб ўтди. Ислом Респубиликаси Янги Зеландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйин вақтида стадион трибунасида бўлган Эрон мухлислари "Минаб 168" ёзувини намойиш қилишди.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумида Минаб шаҳридаги бошланғич мактабга иккита “Томагавк” ракетаси билан зарба берилган эди.

Шунингдек, Мексиканинг Тихуана шаҳрида машғулот ўтказаётган Эрон терма жамоаси февраль ойи охирида Минаб мактабида содир бўлган портлашда 168 киши ҳалок бўлгани хотирасига "#168" нишонини тақиб олди.

ФИФАда сиёсий баёнотлар ёки тасвирлар бўйича қоидалар мавжуд, аммо жамоа буни майдондан ташқарида амалга оширди. Ўйин майдонидан ташқарида тақиш ёки баёнот бериш бўйича ҳеч қандай қоидалар йўқ, шунинг учун Эрон бу нишонларни тақиш орқали ФИФА қоидаларини бузмаган.

Киритилди: Бугун 15:07. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!