Бугун 27 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон Мудофаа вазири мусулмон давлатларини Исроил билан муносабатларни тўхтатишга чақирди

Эрон Мудофаа вазири мусулмон давлатларини Исроил билан муносабатларни тўхтатишга чақирди

Эрон мудофаа вазири Азиз Носирзода мусулмон давлатлари Исроилга босим воситаси сифатида Исроил билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини узиши керак, деб ҳисоблайди.

«Мусулмон давлатлар Исроил жиноятларини қоралаш билан чекланиб қолмасликлари керак. Ундан кўра, улар режимга босим ўтказиб, геноцидни тўхтатиши ва режим билан сиёсий алоқаларни узиш, элчиларини чиқариб юбориш ва ўзаро иқтисодий алоқаларни тугатиш орқали унинг қулашига йўл тайёрлашлари керак», - дейди у.

«Сионист зўравонлар террор ҳаракатлари қаршилик жабҳасини йўқ қилиши мумкин, деб қаттиқ адашади, чунки қаршилик руҳи сионистик режимни мағлуб этади. Жиҳод ва қаршилик ғояси ҳеч қачон бомбалар ва қирғинлар билан йўқ қилинмайди», деди Носирзода.

Унинг таъкидлашича, Исроилнинг ҳаракатлари АҚШ ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланмаса, имконсиз бўлар эди.

«Ғарб томонидан илгари сурилаётган дунё тартиби қандай қилиб геноцид ва тинч аҳолига зарар етказганини тушуниш мумкин эмас», деди вазир.

Киритилди: Бугун 08:36. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!