Эрон миллий валютасини деноминация қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда The Financial Times нашри хабар бермоқда.
"Парламентнинг иқтисодий қўмитаси аллақачон тегишли қонун лойиҳасининг асосий қисмини маъқуллаган. Унга кўра, риалдан тўртта ноль олиб ташланади, бироқ унинг номи сақланиб қолади. Янги 1 риал = 10 000 эски риалга тенг бўлади", дея хабар бермоқда нашр.
Financial Timesнинг ёзишича, нолни қисқартириш молиявий ҳисоб-китобларни соддалаштиради ва банкнотлар ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради.
Бундан ташқари, нашрнинг қайд этишича, муомалага майда тангалар — геран киритилади (1 янги риал = 100 геран).