Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон махфий йўл билан Хитойдан дронлар учун сунъий йўлдош ускуналарини харид қилган

Эрон махфий йўл билан Хитойдан дронлар учун сунъий йўлдош ускуналарини харид қилган

2025 йил охирида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Аэрокосмик кучлари Хитойдан замонавий сунъий йўлдош алоқа ускуналарини Бирлашган Араб Амирликларидаги компаниялар тармоғи орқали сотиб олган, дея хабар бермоқда Financial Times нашри махфий тижорий шартномалар ва ҳужжатларга асосланиб.

Ҳужжатларда қайд этилишича, БААдаги Gelesun компанияси орқали ИИҚКга Хитойнинг StarWin ишлаб чиқарувчисига тегишли 4,5 метр диаметрли моторли сунъий йўлдош антеннаси етказиб берилган. Юк Шанхайдан Дубайдаги Жабал Али портига олиб келинган, у ердан эса Эрон кемаси орқали Бандар-Аббос портига етказилган.

Маълумотларга кўра, юк ташиш жараёнида кемалардан бири GPS сигналларини сохталаштирган ва ўзини Ўмон яқинида деб кўрсатган, аммо сунъий йўлдош тасвирлари унинг ҳақиқий жойлашувини фош этган.

Financial Times аввал ҳам Эрон АҚШ ва Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатларда Хитой разведка сунъий йўлдошларидан фойдаланганини ёзган эди. CNN эса АҚШ разведкаси Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни режалаштираётганига доир маълумотларга эга эканини билдирган.

Киритилди: Бугун 12:21. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!